Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Бугун ЙҲХБнинг яна бир рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси очилади

Бугун ЙҲХБнинг яна бир рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси очилади

        Фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида 2018 йилнинг 12 март кунидан Миробод тумани Водил кўчаси 54-уй манзили бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг яна бир рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси очилмоқда. Ушбу бўлинма Мирзо Улуғбек тумани аҳолисига хизмат кўрсатади, дея хабар беради бу ҳақда ЎзА

               Xудди шу кундан Яккасарой тумани аҳолиси учун ҳам ана шундай имконият яратилди, яъни бу туман аҳолисига Сергели тумани “Сергели-авто бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган ИИББ ЙҲХБнинг 1-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси томонидан хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, Юнусобод ва Чилонзор туманларида жойлашган ЙҲХБ ТРИБларда навбатларни қисқаради ҳамда аҳолига қулайлик яратилади. 

              Шунингдек, Тошкент шаҳар Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бошқармаси рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим ва барча бўлинмаларида ҳафтанинг душанба куни иш куни қилиб белгиланди. Фақатгина Чилонзор туманида жойлашган 3-туманлараро бўлинмасида таъмирлаш ишлари туфайли 19 март кунидан бошлаб ҳар душанба ҳам ишлаш йўлга қўйилади. 

            Бундан ташқари барча бўлим ва бўлинмаларда қўшимча равишда жамғарма кассаларининг дарчалари очилди. Шунингдек, транспорт воситаларни агрегат рақамларини солиштириш масканида катта навбатларни бартараф этиш мақсадида қўшимча ходим ва воситалар жалб этилди. Фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун қўшимча хоналар ташкил этилди.