Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Буви ногирон набирасини кўчада қолдирди, O‘zLiDeP депутати нима қилди?

Буви ногирон набирасини кўчада қолдирди, O‘zLiDeP депутати нима қилди?

Исмоил болаликдан 1-гуруҳ ногирони. У бувиси Санобар хола билан бирга яшарди. Давлат бераётган ногиронлик нафақасига кун кечиришарди. Аммо Исмоилнинг бувиси тадбиркор Зарифа билан танишди-ю, мўмай пул топиш ҳақида ўйлаб қолди Неварасининг рухсатини сўрамай, уйни Зарифага сотишга қарор қилди. Зарифа ҳам қонун доирасида уйни ўз номига расмийлаштириб олди. Бу ҳақда O‘zLiDeP Матбуот хизмати хабар қилди. 

Ҳамма машмаша ана шундан кейин бошланди. Уй сотилганидан бехабар Исмоил аввалига ҳовлига кириб “уй меники” деб даъво қилган нотаниш одамларнинг гапларига ишонмади. Ҳақиқат ойдинлашгач, ҳаммасига тушунди. Нима ҳам қила оларди – уй аллақачон янги эгасининг номига расмийлаштирилган. Зарифа жўнатган одамлар Исмоилни ялиниб-ёлворишларига қарамай, уйни “бўшатиб қўйишини” талаб қилди. Шу тариқа болаликдан биринчи гуруҳ ногирони кўчада қолди...  

Яхшиямки, дунёда инсофли одамлар бор. Улар Халқ депутатлари Шахрихон туман Кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутат Қаҳрамон Саримсақовга мурожаат қилишди.

Депутат ўша куннинг ўзидаёқ маҳалла фаолларини МФЙ биносига тўплади. Ҳовлини сотиб олган Зарифа ҳам “мажлис”да иштирок этди. Мунғайиб ўтирган Исмоилни кўрган Зарифа бир қалқиб тушди. У олди-сотди масалаларида фақат Исмоилнинг бувиси билан рўпара келгани, Санобар хола ногирон набираси ҳақида ҳеч нима демагани тўғрисида гапирди.

Депутат ташаббуси билан аёл муроса йўлини танлади. Ҳовлининг икки сотих жойини Исмоилга қайтарадиган бўлди. Бундан ташқари, Зарифа Исмоилга ажратилган уйни таъмирлашни ҳам ўз зиммасига олди.

Зилола РАҲМОНОВА