Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

БУХОРО: "6 834 нафар мижоз учун 174 миллиард 970 миллион сўмлик кредит портфели"

БУХОРО:

Давлатимиз раҳбарининг “Аҳоли  бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган  ишлар натижадорлигини ва самарадорлигини  оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти  ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий  органлари раҳбарлари шахсий  масъулиятини ошириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш доирасида Вобкент туманидаги “Порлоқ келажак”  оромгоҳида  ташкил этилган меҳнат  ярмаркасида  вилоятда  доимий равишда  фаолият юритаётган  450 дан зиёд корхона, ташкилот  ва муассасалар   ўзларининг   4  мингдан ортиқ  бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Республика тижорат банкларининг  вилоятдаги 60 га яқин филиали  эса  тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган кишилар учун  имтиёзли  кредит пакетлари билан қатнашди.

Истиқболли  бизнес-лойиҳаларини   амалга оширмоқчи бўлган таълим муассасалари битирувчиларига  1,5 йил муддатга 6,5 миллион сўмгача гаров талаб этилмайдиган  3 фоизли микрокредитларнинг  ажратилиши ҳам  ярмарка  давомида алоҳида таъкидланди.

Берилган маълумотларга қараганда  Ғиждувон тумани  тиббиёт бирлашмасида  бугунги кунда  12  та мутахассислик  бўйича   100  га яқин олий маълумотли   шифокорга  эхтиёж бор.

Бир қатор оёқ кийимлари , жумладан  этик , туфли , шиппак , шунингдек  қоракўл теридан қалпоқ ( телпак) ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган Қоракўл туманидаги  “Қоракўл Адиз чорва” МЧЖ ҳам малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш имконига эга.

Шу куни   ярмаркада  қатнашган   корхона ва ташкилотлардан   Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида  меҳнат қилиш   истагини билдириб 30  дан ортиқ фуқародан  мурожаат тушди ва уларнинг  аксарияти сараланган ҳолда ишга қабул қилинди.

Бухоро Давлат университети   битирувчиларидан  Илёс Ҳожиев   ва Жамшид Жумаев,   Тошкент ирригация ва мелиорация  муҳандислари  институтини  тугатган Жонибек Умуровлар  шулар жумласидандир.

Барқарор иш  ўринлари билан  таъминлашни сўраб  бошқа  бир қатор фуқароларнинг  Шофиркон тумани  ўрмон хўжалиги, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси, мактабгача таълим  ҳамда  соғлиқни сақлаш муассасалари , бундан ташқари  “Наққош қора металл”, “Шофиркон қора металл” каби ишлаб чиқариш корхоналарига қилган     130 га яқин  мурожаатлари ҳам  эътиборсиз қолмади.  Тумандаги 40 та корхона  230 га яқин  бўш иш ўрни билан меҳнат ярмаркасида иштирок этди.

Шу  куни  37 та мурожаат  тўлиқ   қаноатлантирилган бўлса, 40 дан ортиқ  киши мавсумий  ҳақ  тўланадиган иш билан шуғулланадиган бўлди. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан 15 нафари ҳам ўз мутахассислиги бўйича айнан  Шофиркон тумани   корхона ва ташкилотларида барқарор иш билан таъминландилар.

Эътиборлиси, эхтиёжманд  ,  вақтинча ишсиз   фуқаролар  эндиликда      бир қатор  тижорат банклари ,  хусусан   АТ  “Микрокредитбанк”нинг вилоят филиали томонидан  молиявий қўллаб-қувватланмоқда. Айнан  шундай тоифадаги ахоли вакилларидан   549 нафарига   кейинги пайтда  жами  8  миллиард  538 миллион  сўм қийматидаги   банк сармояси  4 фоизли имтиёзли тартибда  ажратилганлиги бунинг далилидир. Таъкидлаш жоизки , ушбу  банкнинг  жорий йил, 30 май холатидаги  кредит портфели   6 834  нафар мижозга   174 миллиард  970   миллион сўмни ташкил этиб турибди.

 

                     Асхор ИСТАМОВ, 
“XXI asr” мухбири