Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Бухоро вилоят хўжаликларида қанча бош қўй парваришланмоқда?

Бухоро вилоят хўжаликларида қанча бош қўй парваришланмоқда?

   Президентимизнинг  мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга оид Фармон ва қарорлари  ҳеч шубҳасиз  юртимиз иқтисодий салоҳиятини  мустаҳкамлашга  ва  халқимиз турмуш фарвонлигини оширишга  қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

      Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасида ЎзЛиДеП нинг “Тадбиркорлар ва фермерлар мулоқот форуми” лойиҳаси доирасида ташкил этилган давра суҳбатида  бу ҳақида айтиб ўтилди. Унда Қоракўл  туманидаги “Бандбоши”  МФЙ  раиси   Адиз Жумаев сўзга чиқиб:

      –Асосли  манбаларга  таянган ҳолда шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда вилоят  хўжаликларида    парваришланаётган 2 329 000  бош қўйнинг  249 663  таси   айнан Қоракўл тумани  ҳиссасига тўғри келади. Ҳар  бош қўйдан  1 йилда ўртача   1,5 килограмм  жун қирқиб олинаётганлиги  ҳисобланадиган бўлса, вилоят бўйича бу рақам 3493  тоннани ташкил этади. Жун маҳсулотини қайта ишлаб, тайёр маҳсулотга айлантирган ҳолда уни  четга сотиш эса  кони фойдадан бошқа нарса эмас, дея маълумот бериб ўтди. 

Асхор ИСТАМОВ,

 

“XXI asr” мухбири