Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Бухорода Ўзбек – Исроил агробизнес форуми ўтказилмоқда

Бухорода Ўзбек – Исроил агробизнес форуми ўтказилмоқда
Айни пайтда Исроилнинг чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган 18та компанияси вакилларидан иборат йирик делегация Бухоро шаҳрида бўлиб турибди.
 
Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш ҳамда қайта ишлаш борасида катта тажрибага эга компаниялар икки кун давом этадиган “Ўзбек – Исроил агробизнес форуми” доирасида мамлакатимиздаги чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликка ихтисослашган корхоналар вакиллари билан тажриба алмашади.
 
photo5434028726850529948.jpg
 
Тадбирда юртимизнинг нисбатан қурғоқчил ва чўл ҳудуди ҳисобланган Бухорода чорвачилик маҳсулотларини етиштиришнинг камҳарж, инновацион усуллари муҳокама қилинди. Шунингдек, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳалари намойиш этилмоқда.
 
– Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида Исроил тажрибаси жуда катта аҳамиятга эга, – дейди Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Анис Ҳамидов. – Форум давомида парранда ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “AGRIGO”, “MAD”, “GADOT AGRO” каби компаниялар билан улкан лойиҳалар хусусида музокаралар олиб борилмоқда. Музокаралар якуни бўйича шуни айтиш мумкинки, гўшт, сут ва парранда маҳсулотларини етиштиришда сўнгги технологик ютуқлар билан бирга анъанавий усуллар ҳам амалиётга тадбиқ этилади.
 
photo5434028726850529958.jpg
 
Дарвоқе, форум доирасида исроиллик мутахассислар “Бухоро агро” эркин иқтисодий ҳудудида бўлиб, у ердаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишмоқда.

ЎзА