Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Бухорода «Халқаро математика мактаби» ташкил этилади

Бухорода «Халқаро математика мактаби» ташкил этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Халқаро математика мактаби”ни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлигининг Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига “Халқаро математика мактаби” мақомини бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Қуйидагилар Халқаро мактабнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тилларининг чуқур ўқитилишини ташкил этиш;

ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш;

ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;

юқори касб маҳоратига эга бўлган маҳаллий ва хорижий мамлакатлардан тажрибали ўқитувчиларни жалб қилиш;

иқтидор ва истеъдодни аниқлаш ҳамда камол топтириш бўйича ўқувчиларни республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловлар ва бошқа тадбирларда қатнашишга тайёрлаш;

республикадаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларига умумий методик ёрдам кўрсатиш.

Бухоро вилояти Қоракўл тумани Улуғбек кўчаси 5-уйда жойлашган Қоракўл саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Халқаро мактабга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қоракўл саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга қабул қилиб олишини таъминлайди.

Белгилаб қўйилишича:

2019-2020 ўқув йилидан Халқаро мактабнинг 7-синфига 90 нафар ўқувчи қабул қилинади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига халқаро мактабнинг моддий-техника базасидан, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади;

хорижий мамлакатлардан математика фанига қизиқувчи иқтидорли ўқувчиларни шартнома асосида таълим олишларига имконият яратилади;

Халқаро мактабда ўқувчиларга янада чуқурроқ билим бериш, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ва ўқитиш методикасини сингдириш учун хорижий мамлакатлардан ўқитувчиларни ишга қабул қилишга рухсат берилади;

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Халқаро мактаб директори, ўринбосарлари ва ўқитувчиларга бюджет маблағлари ҳисобидан 100 фоиз қўшимча устама ҳақ тўланади.