Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Чарх илонларни биласизми?

Чарх илонларни биласизми?

Чарх илонлар, эфалар (Эчис) — қора илонлар оиласига мансуб илонлар уруғи. Узунлиги 80 см гача.

Кулранг ёки қўнғир тусли танасида оқиш илон изи ҳошияси бор. Танасининг 2 ёнидаги тангачалари киррасида тишчалари бўлади. Чарх илонлар танасини ҳалқа қилиб ўраганида тангачалар ишқаланиши натижасида чарх тоши айланишига ўхшаш товуш чиқади (номи шундан). 3 тури, жумладан, қум чарх илони ва чипор чарх илони Шимолий Африка, Жанубий Ғарбий Осиё ва Ўрта Осиёда тарқалган.



 

Ўзбекистонда қум чарх илони Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қизилқум чўлида учрайди. Шомда ва тунда фаол ҳаёт кечиради. Майда умуртқалилар, ёш Чарх илонлар, асосан, ҳашаротлар ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади. Тухумдан тирик туғади. Урғочиси 3 тадан 18 тагача бола туғади. Захарли, чақиши ўлимга олиб келиши мумкин. Захаридан иммун зардоб тайёрлашда фойдаланилади.


Манба: megadunyo.uz