Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Чеченистонда Муҳаммад Салоҳни олқишлаб кутиб олишди

Чеченистонда Муҳаммад Салоҳни олқишлаб кутиб олишди

Грознийдаги 30 минг кишилик “AXMAT-ARENA” стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларни кўриш учун Чеченистон ва қўшни ҳудудлардан минглаб одамлар келган.

Қизиқарли жиҳати шундаки йиғилганлар футбол бўйича Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни чиқишини интизорлик билан кутган эдилар. 2017-2018 йил мавсумининг энг сермаҳсул тўпурари, Англия премьер лигасининг энг яхши футбол ўйинчиси деб эътироф этилган “Миср қироли” Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳамроҳлигида мухлислар олқишлари ва гулдирос қарсаклари остида стадионга кириб келишди.

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ЖЧ-2018да иштирок этиш учун келган ва айнан Грозний шаҳридан қўним топган Миср терма жамоасининг Россиядаги илк куни ҳақида мисрлик футбол юлдузи Муҳаммад Салаҳнинг фикрларини баён этди.

“Салаҳ Чеченистонда уни бу қадар ёқтиришларини ва ҳурмат қилишларини кўриб ҳайратга тушди. У бундай илиқ ва дўстона қабул учун барчага ўз миннатдорчилигини билдирди. Қолаверса, Миср элчиси Ихбан Наср ва терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер Грозний шаҳрида улар учун ташкил этилган шарт-шароитлардан мамнун эканликларини билдиришди”, - дейди Кадиров.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси мундиалнинг “А” гуруҳида Россия, Уругвай ҳамда Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади. Ҳозирги кунда Муҳаммад Салоҳ чемпионлар лигаси финалида олган жароҳатини даволамоқда.