Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Чет тилини тез ва осон ўрганишни хоҳлайсизми?

Чет тилини тез ва осон ўрганишни хоҳлайсизми?

Шиддат билан ривожланаётган асримизда тил ўрганишга бўлган талаб юқори суратларда ўсиб бормоқда. Дейлик бирон бир жойга ишга жойлашмоқчисиз, ёхуд ўз бизнесингизни бошламоқчисиз, бунда сизга, албатта, тил билиш кўникмалари керак бўлади.

Чет тилини ўрганиш сизга қийин туюлиши мумкин, лекин баъзи ўзлаштириш техникаларини билиб олсангиз бу ишни бемалол уддалай оласиз. Қуйида сизларга баъзи тавсияларни бериб ўтмоқчиман.

Ишонч, қатъият, хоҳиш. Аввало, мана шу 3 хусусиятни ўзингизда мужассамлаштиринг.

Бутун Американи ўзининг “Ўйла ва бой бўл” асари билан ларзага солган Напалеон Ҳилл “Агар бажара олишинга ишонсанг, сен уни бажара оласан” дейди. Инсониятга берилган энг қудратли туйғулардан бири бу истак! Албатта, қачонки инсон нимадир қилишни юракдан хоҳласа, ишонса, у нарсани амалга ошира олади.

Ўз йўлингизни топинг. Ҳаётда ўзи учун тўғри йўлни топа билган инсон энг омадли инсондир. Тил ўрганишда ҳам ўзингиз учун мос йўлни танлаб олинг, яъни қайси усулдан фойдалансангиз сўзлар хотирангизда яхши сақланиб қолади. Масалан, кимдир ёзиб ёдлайди, кимдир сўзларни кўз ўнгида келтириб ёдлайди, яна кимдир шунчаки ўқиб ёдлайди, худди шундай қилиб ўз усулингизни билиб олинг.

Мунтазам шуғулланинг. Ўрганаётган тилингиз билан ҳар кун мунтазам шуғулланинг. Тил ўрганаётган кўплаб кишиларнинг қиладиган хатоси у билан кам шуғулланишидадир. Бунинг натижасида ўтилган дарслардаги сўзлар ёки гарамматика эсингиздан чиқиб қолиши мумкин. Кейин эса мен ўргана олмаяпман, тил ўрганиш жуда қийин дея ўз психологиянгизга таъсир қилиб миянгизга бу нарсани сингдириб қоясиз. Ҳар кун такрорлаш ва шуғулланиш эса ўзлаштиришингизни янада шакллантиради.

Талаффузни ўрганинг. Тўғри талаффуз қилиш ўрганаётган чет тилингизга сизни янада яқинлаштиради. Бундан ташқари талаффуз вақтида сўзлар ёдингизда сақланишига қўшимча ёрдам беради. Тил ўргатувчи сўзлашгичларни смартфонингизга юклаб олинг . Ҳар куни ундаги сўзларни эшитиб қайтаринг.

Грамматика.  Шуғулланаётган тилингизни грамматикасига ҳам эътибор беринг. Ҳа, бу тил ўрганишдаги энг мураккаб қисм, лекин грамматикани ўрганиш жуда муҳимдир. Бунда ўша тил грамматикасининг  энг керакли қисмларини ўрганиб  чиқсангиз кифоя. Кейинчалик  тўлиқроқ қилиб ўрганиб оласиз ва кўпроқ ўргангандан кейин  бу осонроқ ҳам болади.

Сўзларни бирикма ёки гап ҳолда ёдлаш. Тил ўрганишнинг мураккаб нуқталаридан яна бири бу луъгат ёдлашдир. Агарда сизда ёдлаган сўзларингизни тез унутиб қўйиш ҳолати бўлса сўзларни бирикма ёки гап  шаклида ёдланг. Бир-бирига қўшилган сўзларни ёдлаганда эслаш осонроқ бўлади.

Ўқиш ва эшитиш. Тил ўрганишдаги самарали йўллардан бўлган ўқиш ва эшитиш машқларини тез- тез бажариб туринг. Бундай машқлар ёдлаган сўзларингизни миянгизда яхшироқ муҳрлашингизни ва тушиниш маҳоратингизни оширади. Ўша тилдаги  бадий асарларни овозингизни чиқарган ҳолда ўқинг ва яна қўшиқлар эшитиб бирга хиргойи қилинг, фақат ундаги матн билан танишиб чиқишни унутманг.

Дейл Карнеги ўзининг “Қалб ҳаловат топмаса” номли китобида “Мақсад аниқ бўлса муваффақият сизга жуда яқин келади.Яқинларингиз сизни қанча қўллаб- қувватламасин, маънавий-руҳий, моддий жиҳатдан рағбатлантиришмасин, юрак-юрагингизда ички хоҳиш, интилиш жўш урмаса, барча ҳаракатлар зое кетиши муқаррар! Сиздаги кўркўрона хоҳиш бу шунчаки ҳавас даражасидаги туйғу ҳалос. Бу туйғу сизга завқ-шавқ бағишлаш даражасига кўтарилиб хоҳишингиз ички бир эҳтиёжга айланганда ўз-ўзидан сиз излаётган, хоҳлаётган орзуйингиз остонасига етиб келиб қолганингизни сезмай қоласиз”, дейди.

Юқорида айтилган тавсияларни  қатъият билан бажаринг. Шунда кўзланган мақсадга албатта эришасиз.

Шу ўринда мавзуга доир айрим фактларни келтириб ўтмоқчиман.

Дунёда кўп  тилларни билиш қобилиятига эга инсонлар полиглот деб аталади. Бу атамани илк бор Лондон университети тасарруфудаги Лондон коллежи тилшунослик профессори Ричард Худсан жуда кўп тилларни яхши биладиган инсонларга нисбатан қўллаган. Полиглот атамаси асосан 10 ва ундан ортиқ тилни биладиган инсонларга нисбатан ишлатилади. Қуйида дунёдаги полиглотларнинг топ 10 талиги келтирилган:

1.Георгис Думезил – франциялик 200 тил

2.Сир Жоҳн Бовринг- бритниялик 100 тил

3.Эмил Кребс(германиялик 68 тил)

4.Зиад Фазаҳ(ливанлик 58 тил)

5.Кеннетҳ Ҳале(америкалик  45 тил)

6.Виллиам Жамес Сидис(британиялик 40тил)

7.Гуизеппе гаспардо Мезофанди(италиялик 39 тил)

8.Сир Ричард Францес Буртан(британиялик 29 тил)

9.Ломб Като (венгриялик 16 тил)

10.Ференс Кеменй(венгриялик 12 тил)

 

Муҳайё СОБИРОВА,

ЎзДЖТУ талабаси