Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Чингиз Айтматовдан президентга 4 маслаҳат

Чингиз Айтматовдан президентга 4 маслаҳат

1. Айрим президентлар “мен” олмошини тез-тез ишлатиб турадилар. Бундан эҳтиёт бўлмоқ даркор. Чунки бугунги “мен” эртага бориб “Давлат бу – мен!” деган машҳур иборага айланиб кетиши ҳеч гап эмас.

2. Чексиз ҳокимиятга эга бўлган ҳукмдорлар баъзан хатога йўл қўйиши мумкин. Бироқ улар ўз хатоларини танқид қилишга ҳам, муҳокама этилишига ҳам асло изн бермайдилар. Хатоларини халқдан яширадилар. Демократик тараққиёт йўлини танлаган мамлакатларда президентнинг ҳар бир ҳаракати, ҳар бир қарор қатъиян назорат остида бўлади. Бунга жуда кўп мисоллар бор.

 3. Учинчи хавф шундан иборатки, парламентнинг ҳақ-ҳуқуқларини, имкониятларини президент чеклаб қўйишга, уни ўз иродасига бўйсундиришга интилади. Масалан, давлат бошлиғининг шахсий самолёти унинг айби билан икки соат мобайнида бекор тургани учун парламент қарорига кўра президентга жарима солинади. Ғарб мамлакатларининг бирида шундай воқеа бўлди.

4. Ҳаддан ташқари ҳамд-санолар, сиғиниш­лар, хушомадлар асло рағбатлантирилмаслиги керак. Ширин сўзлар тўлқинлантирмайдиган, мақтовга бефарқ раҳбарлар жуда оз. Шубҳасиз, ундай шахслар бор. Вақт борида эс-ҳушни йиғиштириб олиш лозим. Васвасага учмасдан, одам ўзини идора қила билиши даркор. Бу нарса мамлакат раҳбари учун ҳам, халқ учун ҳам зарур.