Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Чингиз Айтматовга «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонини бериш таклиф қилинди

Чингиз Айтматовга «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонини бериш таклиф қилинди

Тошкентда Чингиз Айтматовга «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонини беришни таклиф қилингани тўғрисида  «Кабар» ахборот сайти берган маълумотга таяниб, Daryo” маълум қилди.

Бундай таклифни таниқли ўзбек адабиётшуноси, «Манас» эпосини тадқиқ қилиш бўйича мутахассис ва эпоснинг ўзбек тилига таржимони, филология фанлари номзоди, «Ўзбекистон — Қирғизистон» дўстлик жамияти ижрочи директори Зуҳриддин Исомиддинов Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишлаб Тошкентда ўтказилган ижодий кечада киритди.
«Чингиз Айтматовнинг инсоният маънавий маданияти ривожига, ўзбек бадиий адабиётига, шунингдек, дунё халқлари, шу жумладан, ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссасини ҳисобга олиб, буюк ёзувчи Чингиз Айтматовга «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонини бериш адолатли бўлар эди», — деди у.