Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Чўл бағрида сув муаммоси ҳал этилди

Чўл бағрида сув муаммоси ҳал этилди

         Марказий Фарғона чўллари бағрида бундан 45 йиллар аввал бунёд бўлган Улуғнор тумани аҳолиси учун сайёр қабуллар жуда зарур эди. Ана шундай юзма-юз мулоқотда улуғнорликларнинг талаб, таклиф, эътироз ва муаммолари ўрганилиб, ечими изланди. Тўрттол маҳалласи фуқароларини кўпдан буён ичимлик суви муаммоси қийнаб келаётганди. 7-8 чақирим жойдан сув ташиб келиб, рўзғор тебратишнинг ўзи бўладими? Аслида, чўл муҳитида ичимлик суви анчайин долзарб масала, бироқ ҳал этилиши мажбурий. “Сувоқова” давлат унитар корхонаси, бошқа тегишли мутасадди ва ҳомий ташкилотлар билан жиддий ишлашга тўғри келди. Таъмирталаб сув қурилмаси созланди.

          Ёки Овулмат маҳалласидаги 15-умумтаълим мактабини олайлик. Шундоғам капитал таъмирга муҳтож мактаб 11 йиллик таълим тизимига ўтгач, қўшимча синф хоналарига эҳтиёж сезилди. Бир гуруҳ ота-она ва ўқитувчилар мурожаатлари сайёр қабул мутасаддиларини сергаклантирди. Айни кунда таълим даргоҳида қурилиш-реконструкция ишлари олиб бориляпти.