Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ЧОПОНГА “ЎРАНГАН” КЎКНОРИ

ЧОПОНГА “ЎРАНГАН” КЎКНОРИ

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан хамкорликда Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўтказилган “Қорадори - 2018” тезкор тадбирлари давомида бир қатор қонунбузарликлар фош этилди.

Хусусан, фуқаро М.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ердаги томорқада 6 туп каннабис ҳамда 50 туп кўкнори ўстирилаётганлиги аниқланган.


Шунингдек, хонадонда мазкур ўсимликларнинг “ҳосили” сақланаётган банкалар ҳам топилди. Уларнинг бирида 4,7 гр. қуритилган кўкнори гули ва кўсаклари, иккинчисида 30,9 гр. марихуана борлиги аниқланди. Ҳовлидаги тандирхонада эса 44,9 гр. кўкнори поялари эски чопонга ўралган ҳолда яшириб қўйилган экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилган бўлиб, терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда Тошкент вилояти божхона бошқармаси фуқаролардан шунга ўхшаш ҳолатлар ҳақида (371) 235-07-61 рақамли ишонч телефонига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтади. Маълумот берган шахсларнинг исм-шарифлари сир сақланиши кафолатланади.

 

Тошкент вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати