Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Чорак асрлик истиқлол- асрларга тенг истиқбол !

Чорак асрлик истиқлол- асрларга тенг истиқбол !

Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказий шифохонасида мустақилликнинг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чиқарилган Қарор тарғиботига бағишланган амалий мулоқот ўтказилди

Жорий йилнинг 2 июль куни Oz‘LiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Чорак асрлик истиқлол- асрларга тенг истиқбол !” мавзусида Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази шифохонасида амалий мулоқот ташкил этилди.

Унда партиянинг вилоят ва Урганч шаҳар Кенгаши масъуллари, депутатлар, шифоҳона бош шифокор муовинлари, бўлим мудирлари, шифокорлар ва бўлим катта ҳамширалари иштирок этди.

Амалий мулоқотда Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, яқинлашиб келаётган мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ишларида ҳар кимнинг масъуллигини янада ошириш ва байрамни юқори савияда ўтказилишида, шаҳарда байрамона кайфиятни яратишда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишлари лозимлиги борасида сўз юритилди.

-  Бугунги мулоқотда юқоридаги қарор мазмун-моҳиятини тарғиб этиш билан бир қаторда, партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифалари борасида, электратимиз,  қолаверса, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ҳар бир фуқарони фаолликка ундаш, уларнинг янги ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашда партиямизнинг ўрни борасида ҳам кўплаб маълумотлар бердик, - дейди Урганч шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Дониёр Жуманиязов. Шунингдек, мулоқот давомида соҳа мутахассислари томонидан бугунги кунда ёшлар, аёллар тадбиркорлигини, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, имтиёз ва перефиренциялар тўғрисида, шунингдек, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури ижроси бўйича  ҳам аниқ мисоллар келтириб ўтилди.

Амалий мулоқот якунида партиямизга аъзо бўлиш истагини билдирган фуқароларнинг аризалари қабул қилиниб, мазкур вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази шифохонасида янги бошланғич партия ташкилоти тузишга келишиб олинди.

 

 Султонбой ОЧИЛОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Мафкуравий, ташвиқот-тарғибот

ишлари бўлим мудири