Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Чорвачилик маҳсулоти етиштириш билан шуғулланмоқчимисиз? Унда...

Чорвачилик маҳсулоти етиштириш билан шуғулланмоқчимисиз? Унда...

“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига асосан, фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва захира ерларда ташкил этилади.

Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,3 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,5 гектарни), бош­қа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда тегишинча, камида 0,45 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,6 гектарни), суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.


Бизни телеграмдаги @XXIasrofficial каналимизда тезкор ва осон кузатиб боринг.