Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Cурат-лавҳа

Cурат-лавҳа

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган Абулқосим мадрасасида ҳунарманд Мирмақсуд Мирраҳимбоев ҳам фаолият олиб боради. Йигирма йилдан ошдики, ёғоч ўймакорлиги ва рангин наққошлик сир-ас­рорини пухта эгалламоқда. У ёшлигида устозлари Абдувосиқ Сайдалиев ҳамда Тоир Файзуллаевдан ўрганганларини айни пайтда ўғли Турсуний Мирумарга ўргатмоқда.

Уста-ҳунарманд ёғоч ўймакорлиги ва рангли наққошлик йўналишида санъат асарлари яратиб, жаҳон миқёсида ҳам ўз ўрнини топишга интил­япти. АҚШ, Россия, Туркия, Эронда бўлиб ўтган нуфузли фестиваль ва танловларда муносиб тақдирланган Мирмақсуд Мирраҳимбоев қўли гул ҳунармандларимиз довруғини дунёга таратмоқда.

Солижон ЗОИРОВ

сурат-лавҳаси