Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Дарслар энди онлайн усулида ўтилади

Дарслар энди онлайн усулида ўтилади

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши ташкил этган нав­батдаги махсус ўқув курсидан кўзланган мақсад ёшларнинг тадбиркорликка оид билимларини ошириш эди. Тошкент давлат аграр университетида йигит-қизлар Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ходимлари ўтган сабоқлардан баҳраманд бўлишди.

– Марказ томонидан 8 685 нафар ишбилармон ва қизиқувчан ёшлар бепул ўқитилган бўлиб, уларнинг ­ 7 263 нафари сертификат билан тақдирланган, – дейди O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгашининг ёшлар билан ишлаш бўлими раҳбари Д. Камолиддинов. – Қувонарлиси, тинг­ловчиларнинг 768 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлаган бўлса, 331 нафари фаолиятини янада кенгайтирди. Бу борада тижорат банклари ҳам уларга мадад бўляпти – тингловчиларимизга 9 миллиард 600 миллион сўм миқдорида сармоя ажратилди! Қарабсизки, ҳосил бўлган 1 466 та янги иш ўрнини шу пайт­гача ишсиз юрган ёшларимиз банд этишиб, оилавий бюджетларига ҳисса қўша бошладилар.

Тадбир сўнгида ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш ва жалб қилиш мақсадида ташкил этилаётган бу каби ўқув курсларига инновация киритиш, юқори технологияларни қўллаган ҳолда онлайн ўқитишни ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Нурхон ЭЛМИРЗАЕВА,

 “XXI asr” мухбири