Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Давлат раҳбарлари қандай “сотка”дан фойдаланади?

Давлат раҳбарлари қандай “сотка”дан фойдаланади?

Баъзида телеканалларда кўрсатилган лавҳаларда ёки ОАВда чоп этилган суратларда давлат раҳбарлари мобил телефонда гаплашиб турганини кўрамиз. Хўш, давлат раҳбарлари қандай телефонлардан фойдаланади? Бу ҳақда қизиқарли маълумотлар "interpress.uz" сайтида берилди.

Доналд Трамп. Инаугурация маросимига қадар АҚШ етакчиси Samsung Galaxy S3 смарфтонидан фойдаланган. Расмий тарзда мамлакат президенти вазифасини бажаришга киришгач, хавфсизлик хизматининг тавсиясига кўра смартфонини нисбатан кучлироқ ҳимояланган Apple га алмаштирган. Бироқ, президент iPhone айнан қайси моделидан фойдаланиши маълум эмас.

Эммануэл Макрон. Франция президенти давлат ишларига доир сўзлашувларда “Thales” ҳарбий компаниясида ишлаб чиқарилган ўта кучли ҳимоя воситасига эга бўлган “Teorem”  криптографик мобил телефонидан фойдаланади. Бундан ташқари,  унинг махсус ҳимояланган iPhone ва Samsung Galaxy S7 edge смартфонлари бор.

Ким Чен Ин. Шимолий Корея раҳбари HTC компаниясининг смартфонидан фойдаланади.

Тереза Мэй. Буюк Британия Бош вазири яқинда ўзининг эски Blackberry смартфонини iPhone га алмаштирди.

Ангела Меркел. Германия канцлери Ангела Меркел кучли ҳимоя тизимига эга бўлган Blackberry Z10 смарфтонидан фойдаланади ва бу телефон  орқали бўлаётган сўзлашувларни эшитишнинг умуман иложи йўқ. Қурилма Secusmart деб номланган крипто-чип билан жиҳозланган бўлиб юқори ҳимояни таъминлайди. Бунга қадар Меркел хоним  Nokia 6260 ва Blackberry Q10 телефонларидан фойдаланиб келган.