Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Депутат иссиқхона қуриб берди

Депутат  иссиқхона қуриб берди

Партиямиздан халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашига сайланган депутат Собир Жуманиёзов ўзига бириктирилган БПТлар билан ҳамкорликда зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан адо этишга интиляпти. Жумладан, қуйи бўғинлар билан биргаликда “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб боряпти.

              Эътиборлиси, бу борада айрим маслакдошлари каби фақат маслаҳат ва йўл-йўриқлар бериш билангина кифояланиб қолаётгани йўқ. Одамларга амалий ёрдам беряпти. Масалан, учрашувларнинг бирида Хива туманидаги Журён қишлоғида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Фарҳод Абдуллаев гарчанд зироатчиликка иштиёқи бўлса-да, томорқасида иссиқхона қуришга қурби етмаётганини билдирганди. Мурожаатчининг хонадонидаги шарт-шароит билан бевосита танишгач, партиямиз вакили ўз ҳисобидан узунлиги 12, эни 6 метр бўлган иссиқхона қуриб берди.

              – Барака топсин, депутат менга иссиқхонадан фойдаланиш бўйича қўлланмани ҳам келтириб берди, – дейди Ф. Абдуллаев. – Қўлланмани БПТ фаоллари, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ва мутахассислар биргаликда тайёрлаб, нашр қилишган экан. Буёғи энди ўзимизнинг саъй-ҳаракатга боғлиқ. Турмушимиз янада фаровон бўлишига умидим ошди.

Қувончбек ҲАМРОЕВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

депутатлик гуруҳлари билан ишлаш