Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Депутат фуқаронинг биометрик пасспорт олиши ва ишга жойлашишига кўмаклашди

Депутат фуқаронинг биометрик пасспорт олиши ва ишга жойлашишига кўмаклашди

            Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қаллибек Арзиев ва партия фаоллари «Кенгес» ОФЙ ҳудудидаги кам таъминланган, боқувчисини ёқотган ва моддий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишди.

            Ҳудудни ўрганиш жараёнида фуқаро Барлиқбай Утениязовнинг бир неча йиллардан бери эски фуқаролик пасспорти билан яшаб келаётганлиги ва доимий иши йўкли аниқланди.  Фуқарога янги биометрик пасспорт олиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашига депутат томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.

            Бугун оиламизда қўшалоқ байрам, дейди Барлиқбай Утениязов.

            - Сабаби, депутатнинг ўзи биометрик пасспортимни уйимга олиб келиб топширди  ва энг муҳими тумандаги «Руслан-Нурлан» фермер хўжалигига ишга жойлашишимга ёрдам берди. Мен бундан жуда ҳам ҳурсандман. Депутатдан миннатдормиз!

             Албатта, бу каби эзгу ишларнинг ташаббускори бўлиб, халқни рози қилаётган депутатга меҳр билан қараётган инсонларнинг кўзидаги қувонч ва қалбидаги ғурур ҳисси  уни янада ғайрат билан ишлашга ундайди.

 

 

O‘zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати