Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Депутат кўмагида иссиқхона учун кредит ажратилди

Депутат кўмагида иссиқхона учун кредит ажратилди

Ҳазорасп туман Питнак шаҳридаги Пастом маҳалласида “O‘zLiDeP – бошланғич партия ташкилотлари ўз томарқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалий мулоқот ташкил этилди.  Унда Муҳаббат Бабажонова иссиқхонаси фаолияти ҳақида айтиб ўтди.

– Жорий йилнинг январь ойида “Бобур” сайлов округидан сайланган депутатимиз Қурамбой Бабажановга шахсий томорқамда иссиқхона қуришим учун имтиёзли кредит зарурлиги борасида мурожаат қилган эдим. Депутатимиз кўмагида шу ойнинг ўзида 7 миллион сўм кредит олиб, томорқамда иссиқхона ташкил этдим ва 400 туп бодринг кўчати экдим. Шу кунгача меҳнатимиз самарасида 3 миллион сўм даромадга эга бўлдим. Еримиздан йилига 3 марта ҳосил олиш ҳаракатидамиз, - дейди Муҳаббат Бабажанова.

Амалий мулоқотлар давомида тумандаги 4 нафар томорқачилик фаолиятини самарали йўлга қўйган оилалар билан учрашиб, уларнинг амалий тавсиялари ва кўникмалари билан ўртоқлашдилар.

М. АБДИРИМОВ

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман

Кенгаши раисининг биринчи

         ўринбосари – аппарат раҳбари