Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Депутат ўз маблағи ҳисобидан тикувчилик фабрикасини очиб, 100 кишини иш билан таъминламоқчи

Депутат ўз маблағи ҳисобидан тикувчилик фабрикасини очиб, 100 кишини иш билан таъминламоқчи

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлимининг очиқ мулоқоти Поп туманидаги “Файз” фермер хўжалигида ташкил этилди.

        Тадбирда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “Файз” фермер хўжалиги раҳбари Толибхон Аббосхонов иш билан банд бўлмаган аҳолини қамраб олиш мақсадида жорий йилда ўз маблағи хисобидан янги тикувчилик фабрикасини ишга туширишни ва 100 та янги иш ўринларини яратишини маълум қилди.  

Яна бир аҳамиятли жихати шундаки, йиғин натижасида тумандаги 11 нафар ёшлар “Файз” фермер хўжалиги ва унга қарашли тикувчилик цехига ишга қабул қилинди.

 

Иброҳим САТТАРОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар

ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири