Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Депутат: "Санъаткорларни оддий ишчи фуқаролардан ортиқ нимаси бор?"

Депутат:
                Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “O`zLiDeP” фракцяси аъзоси Расул Кушербаев “Xabar.uz”да эълон қилинган “Нега хонандаларнинг хизмат ҳақи бунча қиммат? ” сарлавҳали мақолага  ўзиининг муносасабатини билдириб, ушбу мавзу юзасидан таклифини ҳам киритиб ўтди.

           Очиғи бу кўпчилик санъаткорга ёқмайди-ю, бироқ уларга солиқлардан берилган имтиёзларни бекор қилиб қатъий даромад солиғини жорий этиш вақти келди, - дея ёзади депутат ўзининг “Facebook”даги саҳифасида. – Шунда адолатли бўларди. Сабаби ишдан аранг ортиб 4 йил меҳнат қилиб озгина (бир ярим миллион) гонорар олсанг ҳам 22 фоизлик қатъий солиқ ушлаб қолинса-ю булар битта тўйдаги ярим соатлик меҳнат учун 25 миллион сўм олса, яна ҳеч бир солиқларсиз. Санъаткорларни оддий ишчи фуқаролардан ортиқ нимаси бор? Шоҳ кўрмаяпмиз уларда. Нима бўлганда ҳам ҳеч ким халқдан ортиқ даражада солиқ имтиёзига эга болишга ҳақли эмас. Халқ учун муқаддас бўлган солиқ қолганлар учун ҳам муқаддас ва қатъий бўлмоғи лозим. Бу бўйича Солиқ кодексига таклиф киритамиз.