Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Депутат сўровидан кейин яна битта фоторадар ўрнатилди

 Депутат сўровидан кейин яна битта фоторадар ўрнатилди
Халқаро аҳамиятга эга М39 «Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз» автомобиль йўлининг 838-839 километрлари оралиғида ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг сўровидан, маҳалла фаоллари ва фуқароларининг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи техник воситаси ўрнатилиши режалаштирилган эди. Унинг натижаси ўлароқ, 21 майдан бошлаб Тошкент - Чиноз автомобиль йўналишида Янгийўл тумани ҳудудида яна битта автомобиль тезлигини назорат қилувчи фоторадар ишлай бошлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳақда изоҳ қолдирди. “Янгийўллик ота-оналарнинг илтимосига кўра, Тошкент вилояти ИИБ раҳбариятига киритган мурожаат сўровимиз амалда ўз ечимини топиб Тошкент - Чиноз автомобиль йўналишида (М39) Янгийўл тумани ҳудудида яна битта автомобил тезлигини назорат қилувчи замонавий янги фоторадар ўрнатилди. Депутат сифатида кўпчилик номидан билдирган сўровга ўз вақтида ижобий ёндошиб ҳал этишга кўмак берган вилоят ИИБ бошлиғи, Янгийўл тумани бўйича сектор бошлиғи Абдумалик акага янгийўлликлар номидан ташаккур билдираман. Президентимизнинг секторлар бўйича ташаббусининг амалдаги яна бир самарасини кўряпмиз. Жойларда тизимли масалалар кўп. Энди болалар бемалол пиёдалар йўлагидан ўтиб мактабга қатнашлари мумкин”, - деб ёзади депутат.