Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Депутат Ёдгоржонга парта совға қилди

Депутат Ёдгоржонга парта совға қилди

          Тойлоқ тумани Чорвоқтепа маҳалласида яшовчи Ёдгоржон Акмалжонов 6 ёшда. Унинг мурғак юракчаси она қорнида уриб турган пайтида отаси хизмат вазифасини ўтар чоғида оламдан ўтди. Ҳарбий хизматчи Акмалжон Мирзаахмедов  билан Тайлоқ тумани аҳли фаҳрланади. Негаки, юрт тинчлиги осойишталиги йўлида хизмат қилган ҳар бир инсоннинг қадри баланд, номи эса дилларда мангу. Йиллар оқар дарё мисол ўтиб боряпти. Ёдгоржон бу йил биринчи синфга боради. У катта бўлса отасидек ҳарбий хизматчи бўлишини бот-бот такрорлайди.

           9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Дилшод Муҳаммадиев томонидан юртнинг мард ўғлони авлоди давомчиси Ёдгоржон Акмалжоновга парта  (стол ва стул жамланмалари) совға қилинди.

          – Хотира ва қадрлаш куни ва байрамлар арафасида юрт осойишталиги йўлида жон фидо этган ўғлонларимизнинг оилалари ҳолидан хабар олиш ҳар бир Ватанни севган фуқаронинг бурчи деб биланман, - деди Дилшод Муҳаммадиев

           Ҳарбий хизматчи сержант Акмалжон Мирзаахмедовнинг турмуш ўртоғи Ҳалима Боботоева  отасиз қолган 3 нафар  фарзандларини тарбиялаб вояга етказмоқда.

           “Уларга отасининг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилаяпман, Ҳукуматимизга  катта раҳмат, ҳар байрамда, тадбирларда бизни унутмай йўқлаб турадилар”, - дейди суҳбатда Ҳалима Боботоева

           Шунингдек, учрашувда Ёдгоржоннинг оила аъзоларига O`zLiDeP Самарқанд вилояти  ва Тайлоқ туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят

Кенгаши Матбуот котиби