Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Депутатлик сўрови: жойларда муаммоларга ечим топилмоқда!

Депутатлик сўрови: жойларда муаммоларга ечим топилмоқда!

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши томонидан ўтказилаётган сайёр учрашувнинг навбатдагиси Қўшкўпир тумани Питнак шаҳрининг “Мухаббат” ва “Шехлар” маҳаллаларида ташкил этилди.

Мазкур сайёр қабулларда ҳудуд аҳолиси томонидан ўрганиш давомида аниқланган муаммолар айтиб ўтилди. Жумладан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, кўчаларни ёритиш ва йўл усти қопламаси (асфальт) билан боғлиқ масалалар, ишга жойлашиш, мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш каби мавжуд 20 га яқин муаммолар ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.

     – Сайёр қабулларнинг барчасида аҳолини қийнаётган муаммолар, уларнинг мурожаатлари ва таклифларини ўрганиб, депутатлик сўровлари орқали ҳал қилишга ҳаракат қилябпмиз, - дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Қудрат Бекметов. – Бугунги сайёр қабулда ҳам депутатлар билан биргаликда мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиб, уларга қонун доирасида ёрдам бериш, мавжуд муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга хат чиқариб, уларнинг масъулиятини яна бир бор эслатиш,  тегишли раҳбар ва мансабдор шахслар аҳоли муаммоларига ўз вақтида жавоб бериши уларнинг мажбурияти эканини ва бу ишлар жамоатчилик назоратига олиниши эслатиб ўтилди.

     Шунингдек, учрашувда Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатлари Ж.Қурбанов,  М.Умаров ва Қ.Бабажоновлар томонидан Шехлар маҳалласида яшовчи фуқаро Султонов Сапарбойнинг ичимлик суви йўқлиги ҳамда томорқа ерларини суғориш мақсадида кўлни қазиш кераклиги, Хаитбоев Умарбек Шехлар маҳалласидаги 9-сон 440 ўринга мўлжалланган мактаб биносида хозирги кунда 536 нафар ўқувчи таҳсил олаётгани, янги ўқув йилида яна иккита бошланғич синф ўқувчилари қамраб олиниши, мактаб биносининг таъмирталаблиги, синфлар, спорт анжомларининг етишмаслиги борасидаги ҳамда А.Ибрагимов маҳалласида яшовчи фуқаро Дарвешова Боғдагулнинг  ишсизлик бўйича муаммолари шу ернинг ўзида депутатлик назоратига олинди.

 

Нилуфар Джаббарова

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби