Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Дипломларни нострификация қилиш жараёни соддалаштирилди

Дипломларни нострификация қилиш жараёни соддалаштирилди

      Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси чет эл дипломларини нострификация қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш олишга мўлжалланган . Бу ҳақда Давлат инспекцияси берган маълумотга асосланиб, «Газета.uz" хабар қилди.

        «Авваллари ариза берувчи нострификация жараёни тўғрисидаги оддий ахборотларни олиш учун ҳам қишлоқ жойлардан марказга келишга мажбур бўлар эди. У навбатда турар, қизиқтирган саволларига шахсан жавоб олиб уйига қайтар эди», — дейилади хабарда.

       Эндиликда хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатлар эквивалентлигини ўрнатиш учун онлайн аризани тўлдириш ва суҳбатдан ўтиш ёки имтиҳон топшириш учун Давлат инспекциясига бир мартагина ташриф буюрса етарли.

       Маҳкама нострификация учун имтиҳонларни ҳудудларнинг ўзида ўтказиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.