Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Дмитрий Медведев Тошкентга келади. Уни Шавкат Мирзиёев қабул қилиши кутилмоқда

Дмитрий Медведев Тошкентга келади. Уни Шавкат Мирзиёев қабул қилиши кутилмоқда

29-30 май кунлари Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонга ташриф буюради ва 30 май куни Тошкентда Россия - Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизматига таянган ҳолда ТАСС хабар бермоқда.

«Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Россия - Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг йиғилишини ўтказадилар, - дейилади хабарда. - Шунингдек, Россия Федерацияси ҳукумати раиси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режалаштирилган».

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш мўлжалланган.

Бундан ташқари, томонлар энергетика, саноат, транспорт, юқори технологиялар ва қишлоқ хўжалигида йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қиладилар.

Ташриф доирасида турли соҳалардаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланади.

Манба: "Кun.uz" нашри.