Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Долларнинг расмий курси яна ошди

Долларнинг расмий курси яна ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 4 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар тарқатди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 15, 65 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8314,85 сўмга етган.

1 евро курси 3,04 сўмга арзонлаб, 9408,25 сўмни ташкил қилди.

1 Россия рубли 1,54 сўмга тушди ва 123,85 сўмга тенг бўлиб турибди.

Маълумот ўрнида: шу йилнинг февралидан буён пасайиб келган доллар курси сентябрь ойидан яна ўса бошлади. Сентябрь ойи бошида курс кескин қимматлашган, курс бир ҳафтада 176,83 сўмга ўсиб, 1 доллар 8039 сўмга етганди.