Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Дональд Трамп Эронни “олов билан ўйнашаётганлиги” ҳақида огоҳлантирди

Дональд Трамп Эронни “олов билан ўйнашаётганлиги” ҳақида огоҳлантирди
Эроннинг кам тўйинтирилган уран захиралари бўйича лимити 2015 йилда Теҳрон ва жаҳоннинг етакчи давлатлари ўртасида эришилган битимда белгиланганидан ошиб кетди, дея хабар берди Эрон ОАВ.
 
Ярим расмий бўлган Fars янгиликлар агентлигининг “хабардор манба”га таянган ҳолда 1 июль куни баёнот беришича, Халқаро атом энергетика агентлиги (МАГАТЭ) лимит 300 килограммдан ошиб кетганини тасдиқлади. 
 
Қароргоҳи Венада бўлган БМТ доирасида ташкил этилган халқаро ташкилот бу маълумотни изоҳламади. Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зарифнинг сўзларига кўра, Теҳрон уран гексафториди ишлаб чиқаришга рухсат этилган даражасини ошириб юборган.
 
Тўйинтирилган урандан реакторлар учун ёқилғи ишлаб чиқаришда фойдаланилади ва ядро қуроли ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин.
 
2015 йилда эришилган келишув Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигига йўналтирилган. Теҳрон ўзининг ядро дастури тинч мақсадлар йўлида энергетика ишлаб чиқаришга қаратилганини айтиб келади.
 
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хантнинг айтишича, Лондон Эрон билан савдо муносабатларини тиклаш эвазига Эроннинг ядровий дастурларини тўхтатишни кўзда тутган. Теҳрон билан ядровий келишувларга риоя этишдан воз кечиши мумкин.
 
Хант – мамлакат бош вазири лавозимига даъвогар икки нафар номзоднинг бири, унинг огоҳлантириши эса Эрон раҳбариятининг 2015 йилдаги ядровий битимнинг бойитилган уран ишлаб чиқариш қисмига оид кўзда тутилган чекловларни бузиши ҳақидаги баёнотига муносабат ҳисобланади.
 
Ўз навбатида АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронни “олов билан ўйнашаётганлиги” ҳақида огоҳлантирди. Трамп Эронга айтадиган сўзи қолмаганини, бироқ Теҳрон нима иш қилаётганини яхши тушунишини айтди.