Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ДЎСТЛАР ДАВРАСИДА БЎЛГИМ КЕЛАДИ

ДЎСТЛАР ДАВРАСИДА БЎЛГИМ КЕЛАДИ
Фарғоналик Хайрулло Эргашев Қораёзбобо маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. У бахтсиз воқеа туфайли ногирон бўлиб қолган эди. Алпқомат йигитни дард енгди, ёрдамга муҳтож бўлиб қолди...
O‘zLiDeP Ўзбекистон туман Кенгаши депутати Авазбек Пайғамов бу ҳақда эшитгандаёқ, ёрдам бериш мақсадида унинг ҳузурига ошиқди, гарчи бу ҳудуддан депутат этиб сайланмаган бўлса-да.
– Бир неча йиллардан буён тўшакка михланиб қолганман, – дейди Хайрулло Авазбекнинг келганидан суюниб. – Маҳаллам кўчаларини соғиндим, маза қилиб юргим келади. Йигит киши уйда қолиб кетмасин экан...
Бир пиёла чойдан сўнг ташаббус­кор депутатимиз Хайруллога ўз ҳисобидан ногиронлар аравачаси ҳадя этди. 
– Халқ сизни бежизга сайламаган экан, кўзида ёш қалқди йигитнинг, – мана энди дўстларим билан гурунг­лашгани, дардлашгани гузарларга бораман. – Бу беғараз эътибор менга катта куч берди. Эндиликда ҳунармандчилик сир-асрорларини пухта ўрганиб, соҳа ривожига ҳисса қўшсам дейман. 
 
Н. ҲОЖИМАТОВА,
O‘zLiDeP Ўзбекистон туман
Кенгаши раиси