Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Дубайда Wi-Fi тарқатувчи “палма” дарахтлари бор!

Дубайда Wi-Fi тарқатувчи “палма” дарахтлари бор!


Дубайда Wi-Fi тарқатувчи ва уяли телефонлар батареяларини қувватлантириш имконини берувчи “ақлли палма дарахтлари” ўрнатилди. Бу ҳақда "Megadunyo.uz" манбасида ёзилди.




Қуёш батареялари билан жиҳозланган ушбу қурилмалар кун давомида қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириб беради. Ҳар бир “палма”да телефонни қувватлантириш учун 8 та нуқта бор. “ SmartPalm” компанияси вакилининг таъкидлашича, шаҳарда ўрнатилган “ақлли дарахтлар” уйда фойдаланиладиган оддий қувватлантириш қурилмасига нисбатан телефон батареяларини икки марта тез қувватлантиради.

Шунингдек, ҳар бир “дарахт” 100 метр кенгликда Wi-Fi тарқатади. Қурилмалар видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Ҳозирча битта “дарахт” шаҳар пляжи ва иккинчиси эса истироҳат боғига ўрнатилган. “ SmartPalm” кейинчалик аҳоли гавжум бўладиган бошқа жойларда ҳам бундай қурилмаларни ўрнатишни режалаштирмоқда. Компания асосчиси Виктор Нелепанинг қайд етишича, улар ўрнатаётган ушбу қурилманинг палмага ўхшатиб ишлангани, мамлакат аҳолисининг маданий қадриятларига ишора.