Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Дунёда 815 млн нафар одам очарчиликдан азият чекмоқда

Дунёда  815 млн нафар одам очарчиликдан азият чекмоқда

Халқаро озиқ-овқат сиёсати тадқиқоти институти (IFPRI) томонидан чоп этилган “Очарчилик глобал индекси” докладига кўра, 119 та давлатдан 52 тасида “жиддий”, “хавотирли” ва “ўта жиддий” очарчилик даражаси қайд қилинган. 

Тадқиқот маълумотларига кўра, очарчиликдан Марказий Африка Республикаси аҳолиси азият чекмоқда. Бу давлатда сиёсий беқарорлик туфайли оғир вазият юзага келган. Бугунги кунда МАР дунёнинг энг қашшоқ давлатлари сирасига киради. БМТ маълумотларига кўра, МАР аҳолисининг гуманитар эҳтиёжларини қаноатлантириш учун 130 млн долларлик ёрдам талаб қилинмоқда. 

Шунингдек, озиқ-овқат етишмаслиги билан боғлиқ ўта жиддий вазият Конгода вужудга келган. Ушбу давлатнинг Касаи вилоятидаги зўравонлик ва тўқнашувлар сабабли 2016 йил августидан бери озиқ-овқат етишмаслигидан 3,8 млн киши азият чеккан. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, Касаидаги 770 мингдан кўпроқ бола тўйиб овқат емайди, 400 минг бола эса очарчиликдан ўлиш ёқасида турибди. 

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти жаҳон ҳамжамиятини 26 та давлатдаги оч-наҳорларга бир миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатишга чақирган.

Манба: "Kun.uz"