Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Дунёда қизамиқ хавфи ортмоқда

Дунёда қизамиқ хавфи ортмоқда

Бугунги кунда Мадагаскар орол давлати ҳақиқий қизамиқ эпидемияси гирдобида қолган. Ўн минглаб одамларга мазкур касаллик юққан, дейилади interpress.uz нашри тарқатган хабарда.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг айтишича, ўтган йилдан буён ўн мингга яқин инсон ушбу хасталик билан оғриган бўлса, улар (асосан, болалар) дан 300 нафари вафот этган.

Касаллик мамлакатнинг барча минтақаси ва йирик шаҳарлари бўйлаб тарқалган. Шифокорлар касалликнинг тез тарқалишига эмлаш воситаларининг етишмаслиги сабаб бўлаётганини таъкидламоқда.

Қайд этиш керакки, қизамиқ хавфи Россия, Австрия, Руминия, Болгария, Белгия, Чехия, Венгрия, Франция, Германия, Грузия, Швеция, Италия, Португалия, Испания ва Швейцария давлатларини ҳам хавотирга солаяпти. Мисол учун, жорий йил бошидан буён Россияда 8000 инсонга қизамиқ юққани ва улардан 5 нафари вафот этгани айтилмоқда. Грузияда ҳам юзлаб одамлар ушбу хасталик билан оғриган ва болалар боғчалари, мактаблар ёпилиб, аҳоли ялпи эмлашдан ўтказилаяпти. Қўшни Қозоғистонда эса жорий йилда 900 киши қизамиққа чалинган.