Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Дунёдаги энг катта болалар боғчаси қаерда?

Дунёдаги энг катта болалар боғчаси қаерда?

        Сингапурда дунёдаги энг катта мактабгача таълим муассасаси очилган бўлиб, унинг нархи 3 ёшли боланинг ҳафтасига 5 кун қатнашиши учун йилига 21 минг доллар туради. “Стамфорд Америка Халқаро Мактаби” деб аталувчи ушбу боғча катта-катта бинолар жойлашган ҳамда еттита футбол майдонига тенг бўлган катта компасдан иборат.

         У ердаги ота-оналарнинг таъкидлашича, боғчада шунчаки таълим олинмайди, у боланинг келажакдаги муваффақиятига асос бўлади. Таълим эрта ёшда бошланади, шунинг учун ҳам мактабгача таълим муассасалари бугунги кунда Сингапурнинг рақобатдош таълим соҳасидаги ўрнини ошириш мақсадида ўзининг махсус ўйинларини тарғиб қилмоқда. Ушбу боғчага 18 ойликдан 6 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.

          Асосан 5 та бино билан 100 дан ортиқ хоналарни ўз ичига олган мактабгача таълим муассасаси — Австралия Халқаро Мактаби (АИС) ва Стамфорд Америка Халқаро Мактаби ўртасидаги ҳамкорлик ишидир. У Лоронг Чуан шаҳридаги АИС кампусининг ёнида жойлашган.

          “Боғча Сингапурлик болаларни ичига олган ҳолда барча миллат вакиллари учун  очиқ”, деб ёзади Reggio Emillia,  The Business Timesга берган хисоботида. Бу ерда кўп функционал жойлар, масалан, 20м очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзаси, махсус жисмоний тарбия машғулотлари учун очиқ ҳаводаги гимназия зали ва мактабни бойитиш учун мўлжалланган бир қанча атракционлари мавжуд.

          Гарчи иккала боғча ҳам бир хил жойга эга бўлсада, улар мустақил равишда фаолият юритади. Америкалик Стамфорд август ойидан июнга қадар АҚШнинг ўқув режасини бажаради ва АИС январь ойидан декабрь ойигача бўлган австралиялик ўқув дастурига амал қилади. “Channel News Asia”га кўра, мактабда жами 2100 болани сиғдириш имконияти мавжуд ва 80 дан ортиқ Цингапурлик болалар аллақачон аъзоликка қабул қилинган. “Cognita Group” – ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш гуруҳи, Стамфорд Америка ва АИСни бошқарадиган махсус таълим гуруҳидир.

         Ушбу мактабгача таълим муассасасида  мавжуд бўлган кенг имкониятларга эга бўлиши учун тўлов болани жойлаштиришдан олдин қилинади ва улар арзонлаштирилган ҳолатда бўлади. Нархлар боланинг ёшига, у ерга борадиган кунларига қараб ўзгаради. Боғчага ҳафтада беш кун қатнайдиган уч ёшли ўқувчилар учун ҳар ярим йили 14 500 АҚШ доллари ($ 10.670) ёки йилига 29 000 АҚШ доллари (21.340 АҚШ доллари) миқдорида ҳақ тўланади.

Моҳинур ҚОДИРОВА
тайёрлади.