Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Дунёдаги энг катта мактаб қаерда?

Дунёдаги энг катта мактаб қаерда?

Ҳиндистоннинг энг кўп аҳоли пункти яшайдиган, Лукновнинг пойтахти ҳисобланган Уттар Прадеш штатида бугунги кунда Гиннес Рекордлар китобининг янги нашрига асосан, дунёдаги энг катта мактаб фаолият кўрсатади. Ўтган ўқув йилида 2 500 нафар ўқитувчилар Луккнов шаҳридаги ушбу Монтессори мактабида 39 437 нафар ўқувчини ўқитишди. Мактаб веб-сайтида келтирилган маълумотига кўра, ҳозирда унинг 44 мингдан зиёд ўқувчиси бор.

Мактаб 1959 йилда Бҳарти ва Жагдиш Ганди томонидан қарзга олинган атиги 300 рупия (жорий валюта курсида 5,70 доллар) ва жами бешта талаба билан ташкил этилган. Ярим асрдан кўпроқ вақт ўтгач, асосий бинолари бир нечта ҳудудларга тарқалган мактаб – йиғилиш учун бир ерга тўплана олмайди, чунки шаҳарда тўпланиш учун етарлича катта жой бўлмаган.

Ўқувчилар ёши 3 ёшдан 17 ёшгача бўлиб, битта синфга 45 нафардан қилиб бўлинган ва ҳар бирлари бир хил мактаб формасини кийишган. Шунингдек, мактабда ўқиш учун ёш ўқувчилар ойига 18 АҚШ доллари, катта ёшдагилари эса 47 доллар тўлашади. Мактаб 2005 йилда ўзининг 29,212 ўқувчиси билан Филиппиндаги йигирма мингга яқин ўқувчиси бор мактабдан устун келиб, рекордни сақлаб қолган.

Уттар Прадеш штати мактабларга жуда муҳтож саналади. 2011 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Шимолий давлатда Ҳиндистоннинг ўртача 74 фоиз аҳолисида саводхонлик даражаси паст ва унинг 35 та маъмурий бўлинмалари орасида 29-ўринни эгаллайди. Монтессори мактаби эса фақатгина катталиги биланмас, балки йиллар давомида эришган мукофотлари ҳамда “энг зўр” деб тан олинганлиги билан ажралиб туради. 2002 йилда у “Тинчлик таълими таълими учун ЮНЕСКО совғасини қўлга киритди. Икки йил муқаддам эса Далай Лама ўзининг "Инсонийлик учун Умид" мукофотини мактаб асосчиларига беришга қарор қилди.

Ҳукумат томонидан молиялаштирилмайдиган Ганди мактабининг ҳажми дунёдаги энг йирик университетга нисбатан кичик кўринади, ҳаттоки Ҳиндистонда ҳам. Бироқ Деҳлидаги Индира Ганди миллий очиқ университети (ИГНОУ) камида тўрт миллион талабага эга бўлса-да, АҚШнинг Феникс университети эквивалентидан ўн баробар каттароқ ҳисобланади.

Моҳинур ҚОДИРОВА
тайёрлади.