Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Экинзорни пайҳон қилгани учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Экинзорни пайҳон қилгани учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Қонунчиликка мувофиқ экинзорлар пайҳон қилинган жойда ушланган чорва моллари маҳалла фуқаролар йиғинларига топширилади ҳамда улар фақат чорва моллари эгасига нисбатан маъмурий жазо чоралари қўллангандан сўнг ва етказилган зарар тўлиқ ундириб олингандан кейин қайтариб берилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ чорва моллари ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши – фуқароларга 552 минг 900 сўмгача, мансабдор шахсларга эса 921 минг 500 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Агар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин ҳам шахс ушбу ҳаракатни бир йил давомида такрор содир этса – фуқароларга 1 млн 290 минг 100 сўмгача, мансабдор шахс­ларга эса – 1 млн 843 минг сўмгача жарима солинишига сабаб бўлади.


Бизни телеграмдаги @XXIasrofficial каналимизда тезкор ва осон кузатиб боринг.