Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Эктор Купер: “Биринчи ўйинданоқ мўъжизалар кутманг!”

Эктор Купер: “Биринчи ўйинданоқ мўъжизалар кутманг!”

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер эртага бўлиб ўтадиган Сурияга қарши ўртоқлик ўйинидан олдин, ўз фикрларини баён қилди. 

—   22 август куни йиғинга киришган бўлсак, биринчи ишни футболчиларни инсон сифатида ўрганишдан бошладим, –дейди Эктор Купер. – Жумладан,  Ўзбекистон терма жамоасининг олдинги ўйинлари билан танишдим. Қўл остимда жамланган футболчилар билан машғулотлар ўтказиб, уларнинг жисмоний тайёргарлигини кузатдим.

Мураббийнинг таъкидлашича, ҳозирги таркиб Сурия ва Эрон ўйинлари учун йиғилган бўлиб, кейинги ўйинларда янги ўйинчилар ҳам жалб қилиниши мумкин.

Эктор Купер: “Ўйинчилар техника жиҳатидан жуда ҳам яхши ҳолатда. Машғулотлар жараёнида глобал ўзгаришлар қилганимизча йўқ. Шу сабаб ҳам, биринчи ўйинданоқ мўъжизалар кутмаслигингизни сўрайман. Терма жамоа ўйинидаги ўзгаришлар энг камида бир ойдан сўнг кўзга ташланишига умид қиляпман.

Мураббий ўйинчи танлашда энг аввало жисмоний ҳолатига эътибор бериши ва клубда яхши тўп сураётган барча ўйинчиларни кузатишга ҳаракат қилишини айтиб, нутқини якунлайди.

 “Тribuna.uz” манбасидан фойдаланилди.