Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Элга хизмат: ун 2 300 сўм, макарон эса 3 500

Элга хизмат: ун 2 300 сўм, макарон эса 3 500

Пойтахт аҳолисини озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш, бозорда нарх-навони барқарор сақлаш мақсадида мунтазам равишда савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Шайхонтоҳур туманидаги Эски Жува деҳқон бозорида ҳам “Элга хизмат Эски Жува барака” масъ­улияти чекланган жамияти, бир қатор фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ана шундай ярмарка ташкил этилган. Гўшт ва товуқ маҳсулотлари савдоси учун 10 та музлатгич, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси учун 50 метр, озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси учун 20 метр узунликдаги савдо расталари ва салқин ичимликлар савдоси учун 2 та жой ажратилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаб­буси билан жалб этилган ҳамкор ташкилотлар – “Демесне трейд”, “Фаёз савдо” ва “Жавоҳир бизнес савдо” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан шакар (4 100­-­­ 4 500 сўмдан), писта ёғи (8000-9000 сўмдан), ун (2 300-2 600 сўмдан) ва макарон (3 500-­5 000 сўмдан) ҳамда парранда гўшти (14 500-17 000 сўмдан) сотувга чиқарилган. “Тошкент нон маҳсулоти” корхонаси аҳолини нон ва қандолат маҳсулотлари билан хурсанд этаётган бўлса, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси эса картошка ва пиёзни арзон нархда сотмоқда. Аҳолига мол, қўй, парранда гўшти ва тухум билан таъминлашни қашқадарёлик фермерлар эплашмоқда. Уларга бозорнинг асосий гумбазидан раста ажратилган.

Энг асосийси, савдони тартибли ташкил этиш давлат солиқ хизмати органи, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат санитария эпидемиология назорати маркази ва ветеринария хизмати ходимлари ҳамда бозор маъмурия­ти томонидан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Фахриддин АБДУНАБИЕВ,
Шайхонтоҳур туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи