Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Эллик биринчи медаль ҳам "олтин" бўлди!

Эллик биринчи медаль ҳам

Осиё ўйинлари давом этмоқда.

-78 кг вазнда татамига чиққан Кумуш Йўлдашева Ўзбекистон ҳисобига эллигинчи медални қўшди.

У монголиялик Отгон Мункцецегни мағлуб этди ва  Осиё ўйинлари олтин медалига сазовор бўлди.

Маълумот учун айтиш керак, Кумуш Йўлдошева нимчорак финалда индонезиялик Маулида Сзалсани, чорак финалда қозоғистонлик Калжан Тайжановани, ярим финалда эса хитойлик Янг Хсиенцзуни мағлубиятга учратганди.

Ўзбек кураши бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақаларда ҳам битта  олтин ва битта кумуш медаллари қўлга киритилган(-90 кг).

Финал баҳсларида бир-бирларига рақиб бўлган Шермуҳаммад Жандриев олтин ва Яҳё Ғуломов кумуш медалли бўлди. 

Курашчиларимиз бўш келмади. Улар  Осиё ўйинларида 6та олтин, 2та кумуш ва 4та бронза олди.

Эндиликда олтинь медаллар сони 15тага етди. Умумжамоа рейтингида эса жами 52та(айни пайтда дзюдочимиз Гулноза Матниязова олган бронза билан 53 та) медалга эгалик қилмоқдамиз.