Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Энди 5000 АҚШ долларидан ошган нақд хорижий валютани четга олиб чиқишда янги қулайлик

Энди 5000 АҚШ долларидан ошган нақд хорижий валютани четга олиб чиқишда янги қулайлик

         Жисмоний шахсларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби соддалаштирилди.

        Янги тартибга мувофиқ, жисмоний шахслар - резидентлар томонидан 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун рухсатнома Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармалари томонидан берилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

          Бунга қадар мазкур рухсатнома фақатгина Марказий банк томонидан берилар эди.

         “Huquqiy axborot” канали маълум қилишича, эндиликда рухсатнома олиш учун жисмоний шахслар Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига тегишли ҳужжатларни топширади.

         Хусусан, рухсатнома олиш учун топшириладиган нақд хорижий валюта келиб чиқишининг манбасини тасдиқловчи ҳужжатлар аниқлаштирилди.

       Ушбу ҳужжатлар тоифасига илгари нақд хорижий валюта сотиб олинганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси, жисмоний шахснинг банкда очилган ҳисобварақларига хориждан келиб тушган валюта маблағларини ечилганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси, нақд хорижий валютани хорижий давлатлардан олиб келганлигини тасдиқловчи божхона декларацияси киритилди.

          Рухсатномани берганлик учун жисмоний шахслардан тўлов ундирилмайди.

          Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz орқали танишишингиз мумкин.