Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Энди биноларни вертолётлар олиб юради

Энди биноларни вертолётлар олиб юради

Кейинчалик, бундай қути табиий офатлар юз берган тақдирда қутқарув гуруҳлари ва ҳарбийлар томонидан кенг фойдаланиладиган вертолётлар ёрдамида ҳар қандай жойга кўчирилиши мумкин.

Польшанинг Skyshelter.zip компанияси ўзининг йиғилувчи оригами-осмонўпар бино лойиҳаси билан eVolo осмонўпар бинолар концептлари танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда eVolo ва "Kun.uz" хабар берди. 

Йиғилувчи осмонўпар бино табиий офатлар – довул, тошқин ва зилзилалардан жабр кўрганларга мўлжалланган. Бинони керакли жойга ўрнатиш учун вертолётлар керак бўлади. Шундан кейин бино томи остида гелийли баллон шиширилади ва бунинг натижасида бутун конструкция қад ростлайди. Осмонўпар бино ичида ётоқхоналар ва тиббий хоналарни жойлаштириш мумкин. Бино унинг вертикал деворларидаги қуёш батареялари эвазига электр энергия билан таъминланади.   

Лойиҳага кўра, иншоот жойни эгалламаслиги ва қолган жабрланганлар уни узоқдан пайқай олишлари учун кўп қаватли бўлиши керак.

Айтиш жоизки, ҳозирда таниқли бўлган архитекторларнинг кўпчилиги ўз фаолиятларини айнан турли танловлардаги ғалабалардан бошлашган.