Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Энди экин экилмаган томорқа учун уч баробар ер солиғи тўланади

Энди экин экилмаган  томорқа учун уч баробар ер солиғи тўланади

           Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 291-моддасига Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинлари экилмаган ёки уни ободонлаштирилмаган ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уч баробар миқдорда ер солиғи тўланишини белгиловчи қўшимча киритилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимининг берган маълумотига таяниб, Kun.uz хабар бермоқда.   

          Мазкур қўшимча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги қарори билан тасдиқланган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар Дастурининг 3-бандидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан киритилди.