Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ЭНДИ ЭКИН ЭКИШ УЧУН ЕР БЎЛИШИ ШАРТ ЭМАС

ЭНДИ ЭКИН ЭКИШ УЧУН ЕР БЎЛИШИ ШАРТ ЭМАС Наманганлик Баҳриддин Низомов ҳамда қашқадарёлик Сарвиноз Озодованинг инновацион лойиҳалари ҳудди шунга асосланган. Баҳриддин Низомовнинг ғояси бўйича инновацион иссиқхонага экинлар пирамида шаклида экилади. Натижада  кичик ҳажмли ердан кўп миқдорда ҳосил олиш мумкин. Бунда экин учун ер пирамида шаклида таёрланади. Ва пирамидага бир неча қатор қилиб экилади.

—    Кичик хажмли 3м х 12м иссиқхона учун жами 3 400 000 харажат қилиниб 5 040 000 сўм миқдорида фойда олишимиз мумкин, - дейди Норин қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Баҳриддин Низомов. — бир гектар ердан эса бир миллиард сўм миқдорида фойда олишимиз мумкин. Ер тежалганлиги ҳисобига фойда ҳам кўпаяди.

 

—  Менинг лойиҳамда эса, тупроқ мутлақо керак эмас, - дейди Ғузор нефт-газ саноати коллежи ўқувчиси Сарвиноз Озодова. — Кўп қаватли биноларда ҳам тупроқ, ўғитдан фойдаланмасдан кўп миқдорда ҳосил олиш мумкин.  Бунда сомондан фойдаланамиз. Икки ой мобайнида чиритилган сомон ердаги барча минерал моддаларни ўзида мужассамлайди. Ҳозирги кунда иссиқхоналаримизда учрайдиган бешта долзарб муаммо ноодатий ҳолда ечим топди. Яъни ўсимликнинг касалликка чалиниши, касаллик ўғитнинг тўлиқ чиримаслиги натижасида келиб чиқади. Биз қуруқ махсулотдан фойдаланганлигимиз сабабли унда касаллик ва бегона ўтлар бўлмайди. 



Ҳар иккала иссиқхона ҳам ўзига хос тузилишга эга. Баҳриддининг иссиқхонаси пирамида шаклда бўлганлиги боис, ерни тежайди ва бегона ўтларнинг ўсишини олдини олади. Сарвинознинг иссиқхонасида эса сув сарфи оптималлаштирилган. Бир кунга кетадиган энергия уч кунга тежалган. Ишчи кучи эса 60 фоизгача қисқартирилган. Кийёвий дорилар учдан бир қисмга камайтирилганига қарамай ҳосил миқдори икки баробаргача оширилган.

Ҳар иккала иссиқхонада ҳам чопиқ қилишга, бегона ўтларни тозлашга эҳтиёж йўқ. Меҳнат сарфи камайтирилган. Энг муҳими амалиётда қўлланиб, ўзини оқлашга ҳам улгурган ушбу лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ қилиш мумкин.

 

Чарос ЁҚУБОВА