Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Энди энергоресурслар бўйича қарздорларнинг пластик карталаридан пул маблағлари ечиб олинади

 Энди энергоресурслар бўйича қарздорларнинг пластик карталаридан пул маблағлари ечиб олинади

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали берган маълумотга асосланиб, ЎзА маълум қилди.

        Фармонга асосан прокуратура органларида бир қатор янги бошқармалар ташкил этилиб, айримлари тугатилмоқда. Шу билан биргаликда Бош прокурорга юридик ихтисосликка эга бўлмаган юқори малакали мутахассисларни прокуратура органларига ишга олиш ҳуқуқи берилмоқда.

     "Сувоқова" ва "Сувсоз" давлат корхоналарида 2852 та штат қисқартирилиб, Мажбурий ижро бюросига қўшимча равишда 2852 та штат бирлиги ажратилмоқда.

     2018 йил 1 мартдан бошлаб турар жойга прописка қилинган вояга етган шахслар коммунал тўловлар бўйича уй мулкдори билан биргаликда (солидар) жавобгар ҳисобланади.

    Мажбурий ижро бюросига энергоресурслар бўйича қарздорликлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг пластик карталарининг ҳисоб рақамларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги пул маблағларини ҳар ойда сўзсиз ечиб олиш ҳуқуқи берилди.

         Бундан ташқари 2018 йил 1 майга қадар ижро ҳужжатлари ва коммунал тўловлардан қарздорлиги мавжуд шахсларнинг маълумотлари акс эттирилган умумфойдаланишдаги маълумотлар базаси яратилади.

       Мазкур базага киритилган қарздор жисмоний ва юридик шахслар йирик битимлар тузиш, айрим турдаги молия-кредит, халқаро йўловчи ташиш ва давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.