Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Энди газ баллонлари учун вентиллар ишлаб чиқариш ўзимизда йўлга қўйилди

Энди газ баллонлари учун вентиллар ишлаб чиқариш  ўзимизда йўлга қўйилди

Булоқбоши туманида Корея давлатининг “WOOLIM Hi Tech Co” компанияси иштирокида “UNG WOOLIM VALVE” қўшма корхонаси ташкил этилди. Айни юқоридаги танқид умумий қиймати 1 миллион 400 минг АҚШ долларилик мазкур лойиҳанинг яратилишига сабаб бўлди. Ташкилотчилар Андижон шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидаги Андижон тажриба-синов заводи ишлаб чиқариш цеҳининг фойдаланилмай турган биносини таъмирладилар. Жорий йилнинг февраль-март ойларида 840 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига Корея давлатидан замонавий дастгоҳлар келтирилди.

-Асосий мақсадимиз маиший газ баллон ва автомобилларнинг метан газ баллонлари учун вентиллар ишлаб чиқаришдан иборат, - дейди корхона раҳбари Равшанбек Юсупов. – шу кунга қадар бундай деталлар Россия  ва Хитойдан келтириларди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ таклифи билан маҳаллийлаштиришга киришдик. Бу билан нархнинг арзонлашишига ҳам эришилди.

Айни кунда 18 нафар ишчилар ҳар ойда ўртача ҳисобда 50 минг дона вентил тайёрламоқда. Иккинчи ярим йилликда лойиҳанинг навбатдаги босқичи ҳам ишга тушиши кўзда тутилган.

Корхонада барча жараёнлар компьютерлаштирилган. Касб устаси Икромжон Ашуров сифат масласида жуда талабчан. Дилёрбек, Ибрагимов, Хуршидбек Сотволдиев ва Исмоилжон Усмонов каби ёшлар кунлик режани ортиғи билан бажармоқдалар.

Корхона таъсисчиси кўмагида 2019 йилдан экспортни амалга ошириш режалаштирилган. Бу эса иқтисодий ўсишнинг энг ишончли йўлидир.