Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Энди мактабларда "пул йиғиш"лар бўлмайдими?

Энди мактабларда

Мактабларда таъмирлаш ишлари, коммунал тўловлар, жиҳозлаш ва тозалаш ишлари давлат томонидан бепул амалга оширилади. Бу ҳақда "Turon24" манбаси хабар тарқатди.

Хабарда ёзилишича, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида "Давлат умумий ўрта таълим мактабларида (давлат таъминоти асосида) бепул ва пуллик асосда ташкил этиладиган хизматлар рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасасига коммунал хизматлар кўрсатиш, бино ва иншоотларни жорий ва капитал таъмирлаш, мактаб хоналарини мебель, жиҳоз ва бошқа ўқув анжомлари билан таъминлаш ҳамда бино ва иншоотларни тозалаш хизматлари давлат таъминоти асосида бепул амалга оширилади.

Эскартиш: ушбу қарор ҳали лойиҳа бўлиб, у ўзгариши, тасдиқланиши ва рад этилиши ҳам мумкин.