Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Энди метрода ҳам телефонингиз "антеннаси чиқади"

Энди метрода ҳам телефонингиз

1 июнь кунидан Тошкент метрополитенида суратга тушишга ва видеога олишга расман рухсат берилган.
Метрополитендан фойдаланиш қоидаларининг фото- ва видеосъёмкаларни тақиқловчи 5.11-банди ёпиб қўйилгани ҳолда "Йўловчиларнинг ҳуқуқлари" бўлимида 4.2-банд пайдо бўлган: "Фото-видео суратга олишга рухсат этилади". 

Бундан ташқари, айрим бекатларга текин WI-FI хизмати ҳам ўрнатилган, бунда фақат ҳар қандай ҳолатда ҳам хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш сўралади.
Ўтган йиллар мобайнида метрополитендан фойдаланиш қоидалари 5.11 бандига кўра мерополитенда фотоаппарат, видеосъёмкалар ва бошқа техникалардан фойдаланиш тақиқланган эди.

Тошкент метрополитенини қуриш ишлари 1972 йилда бошланган. Ҳозирда жами 29та бекат Тошкент шаҳри аҳолисига хизмат қилмоқда. Метрополитенда поездлар 40-65 км/соат тезликда ҳаракатланади. Бир кунда ушбу хизматдан 300 мингдан ортиқ киши фойдаланади. Метрополитенда энг сўнгги ўзгаришлардан бири "Бунёдкор" бекати номи "Халқлар дўстлиги"га ўзгартирилгани бўлди.
Тошкент метрополитени мутахассисларнинг фикрига кўра 9 баллик зилзилага дош беради.

"Kun.uz" манбасидан фойдаланилди.