Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Энди ОТМга ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин

Энди ОТМга ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин

Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 1 майдан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топишириш жараёни бошланиши режалаштирилган.

Энди исталган миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойингиздан узоқлашмасдан — Давлат хизматлари марказлари орқали ёки уйингиздан чиқмасдан — my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилди.

Қуйида Сизга ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун шаклларни тўлдиришни ўргатувчи графикаларни тақдим этмоқдамиз.

1-қадам. Паспорт, яшаш манзили, телефон маълумотларини тўлдириш.
2-қадам. Сиз тугатган ўқув муассаси ҳақида ахборот киритиш (коллеж, лицей ёки мактаб).
3-қадам. Ўқув шаклини (кудузги, кечги, сиртқи) ва тилини танлаш, тест топшириш графикини белгилаш.

Шу ернинг ўзида устуворлик тартиби билан 3 та исталган олий таълим муассасасини танлаб, синовдан ўтказиладиган хорижий тил ва имтиҳон топишириладиган ҳудудни белгилаш зарур.

4-қадам. Давлат божини тўлаш (махсус тизимлар орқали онлайн тўлов амалга ошириш имкони жорий этилади).

Шундан сўнг аризангиз кўриб чиқиш учун юборилиб, Сизга бу ҳақида тегишли хабарнома йўлланади.

Terabayt.uz манбасидан фойдаланилди.