Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Энди тадбиркорларга бизнес режасиз ва ҳеч қандай гаровларсиз 18 миллион сўмгача кредит берилади

Энди тадбиркорларга бизнес режасиз ва ҳеч қандай гаровларсиз 18 миллион сўмгача кредит берилади

            Жорий йилнинг 25 апрель куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида “Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятининг бугунги ҳолати, ушбу фаолиятни ривожлантириш истиқболлари”ни ўрганиш якунларига бағишланган амалий мулоқот бўлиб ўтди.

           Унда O'zLiDeP ташаббуси билан ишлаб чиқилган "Якка тартибдаги тадбиркорлик тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарма бошлиғи ўринбосари Комилжон Ахмедов ўзининг фикр-мулоҳазасини билдириб ўтди.

           Унинг таъкидлашича, энди тижорат банклари томонидан аҳолига ҳеч қандай бизнес режасиз, нима мақсадда ишлатишидан қатъий назар энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробар (18 миллион сўм)гача нақд пулда кредит бериш тартиби жорий қилинади. 
        Якка тартибдаги тадбиркорларни қийнайдиган нарса бу банкдан  кредит олиши учун бизнес режа, шартнома каби бир қанча белгиланган тартибда ҳужжатларни йиғиши керак эди.  

         Эндиликда тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Микро молиялаштириш” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги қонун янги тартибда ишлаб чиқиляпти.  Ўзгартириш киритилгандан сўнг бу тизим ишга тушиб кетади.  Ҳозирдан банклар бунга тайёр бўлиб турибди.

     Мавзуга оид видео O‘zLiDeP матбуот хизматининг Facebookдаги саҳифасида берилди.